Ҳабиб Дастинни енгди. У енгилмас бўлиб қоляпти
Спорт
−
08 Сентябрь 2019
12245Аввал хабар берганимиздек, UFC`нинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши жанг қилди. Жанг Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 242 турнири доирасида ўтказилди.
Нурмуҳамедов ва Порье жанги учинчи раундда ниҳоясига етди. Ҳабибнинг устунлигида кечган жангда, россиялик спортчи рақибини бўғувчи усули билан енгди.
Бу Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг фаолиятидаги 28-ғалабаси бўлди. 30 ёшни қаршилаётган Нурмуҳамедов шу пайтгача бирор марта ютқазмаган.
Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятида иккинчи бор камарни ҳимоя қила олади. Бундан олдин у ирландиялик жангчи Конор Макгрегорни муддатдан олдин таслим қилган эди.