Комиловнинг ўрнига келган Норов ТИВда таништирилди

Жамият

image

Кеча, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Владимир Норов вазирлик ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида жамоага таништирилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Норовга айни пайтда Ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш ҳам юклатилгани маълум қилинган.

Владимир Норов ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Вазирлик ҳайъати олдида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Абдулазиз Комиловни Ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этиш ва уни Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги Фармони ўқиб эшиттирилган.

Эслатибўтамиз, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли хорижда даволанаётган эди. Айни вақтдаги соғлиғи ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Абдулазиз Комилов 1947 йилда туғилган. Ҳозирда у 74 ёшда. У 2012 йилдан бери Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келади.

Абдулазиз Комилов сўнгги бор жорий йилнинг 17 март куни Сенат ялпи мажлисида кўриниш берган эди. Унда вазир расмий Тошкент ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ респцбликаси ва Луганск халқ республикасини тан олмаслиги, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини эса қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Шундан сўнг, у ҳеч қаерда кўриниш бермади. Ой охирларига келиб эса, Комиловнинг хорижда даволанаётгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Норов

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг