Абдулазиз Комилов бетоблиги учун хорижда даволанаётгани маълум бўлди
Жамият
−
29 Март 2022
9859Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли хорижда даволанмоқда. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Вазирлик вакилига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олган.
“Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, А.Камиловнинг саломатлигини янада чуқуррок текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда Вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда”, дейди Қобулжонов.
Маълумот учун, Абдулазиз Комилов 1947 йилда туғилган. Ҳозирда у 74 ёшда. У 2012 йилдан бери Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келади.
LiveБарчаси