Абдулазиз Комилов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Абдулазиз Ҳафизович Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Билдирилишича, янги тайинлов муносабати билан Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Абдулазиз Комилов 1947 йил 16 ноябрда туғилган. Ҳозирда у 77 ёшда. У 2012 йилдан 2022 йил апрелигача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритди. 2022 йилнинг 27 апрель куни Президентнинг тегишли фармони билан Комилов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Комилов 2022 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимини эгаллаганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов 2023 йилда Япония Императори Нарухито томонидан “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан,  2024 йилда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тегишли фармони билан Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” (“Hormatly il ýaşulusy”) унвони билан, Италия Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги қарор билан Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” орденининг “Офицер” даражаси билан мукофотланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг