Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” бўлди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” (“Hormatly il ýaşulusy”) унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Билдирилишича, Абдулазиз Комилов “Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни ривожлантириш, маънавий яқинлик боғлаган икки қардош халқнинг ҳамжиҳатлиги ва куч-қудратини мустаҳкамлаш, ёш авлод тарбиясидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги узоқ йиллик муносабатларни, сиёсий, иқтисодий, фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган катта шахсий ҳиссасини учун” тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрда Япония Императори Нарухито Абдулазиз Комиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг