Япония Императори Абдулазиз Комиловни мукофотлади (видео)

Жамият

image

Япония Императори Нарухито Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда NHK хабар берди.

Айтилишича, мукофот Абдулазиз Комиловга Императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган. Тадбирда Япония Бош вазири Фумио Кисида ҳам иштирок этган

“Кўп йиллик бурчларингизни рағбатлантирганингиз, мамлакатингиз, жамиятингиз ва халқингиз олдидаги фидойилигингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман”, деган Император.

Кейин у мукофотланганларнинг ҳар бири билан суҳбатлашган.

Маълумот учун, Абдулазиз Комиловга Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилган “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланувчи ушбу орден 1875 йилдан бери мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг