Комилов Туркия ташқи сиёсати раҳбари билан учрашди
Жамият
−
06 Февраль 2020
3717Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов айни вақтда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ўтаётган Туркий тилли давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда. Ўзбекистон Ташқи сиёсати раҳбари кеча, 5 февраль куни Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чақушўғлу билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги долзарб масалалар ва жорий йилда қўшма тадбирларга тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашилган.
“Кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Туркий кенгаш доирасида мулоқотни кенгайтиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.
Учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар”, дейилади ТИВ хабарида.
Маълумот ўрнида, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлуни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
LiveБарчаси