Мирзиёев Эрдўғанга таъзия билдирди

Жамият 4048
image

Аввалроқ, Туркиянинг Ван вилоятида юз берган қор кўчкиси оқибатида 33 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳодиса муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга таъзия билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шарқидаги Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 февраль куни Туркиянинг Ван вилоятида қор кўчкиси кузатилди. 

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 2.9
t
×