Туркиядаги офат қурбонлари сони 33 нафарга етди
Олам
−
05 Февраль 2020
10307Аввалроқ, Туркиянинг Ван вилоятида юз берган қор кўчкиси оқибатида 26 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Фожиа оқибатида бедарак йўқолганлар ҳам бор эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, қор остида қолган микроавтобуснинг икки йўловчисини қидириш ишлари олиб борилаётган вақтда, иккинчи марта кўчки юз берган. Натижада қурбонлар сони 33 нафарга етган.
Бу сафар қор остида автомобиль ва қутқарувчилар қолиб кетган. Ҳозирда қутқарувчилар ва кўнгилли фуқаролар қор остидагиларни қутқариш учун ҳаракат қиляпти.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа ярадорлар орасида аҳволи оғирлар борлигини таъкидлаб, қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтган.
Ван-Боғчасарой йўлидаги кўчки натижасида қор остида қолганларнинг 30 нафари қутқариб олинган.
Маълумот ўрнида, Туркия сўнгги ойларда табиий офатлардан кўп азият чекмоқда. Жорий йилнинг 24 январь куни мамлакатнинг Элязиғ вилоятида 6,8 баллни ташкилд этувчи даҳшатли зилзила рўй берди. Зилзила оқибатида 41 киши қурбон бўлди. 76 та бино вайронага айланди.
Қурбонларнинг 37 нафари Элязиғдан, 4 нафар Диёрбакирдан. Яна икки киши қўрқув ортидан юрак хуружи сабаб вафот этди.
Зилзила ўчоғи Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида, 7 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.
LiveБарчаси