КХДР бир ҳафтада тўртинчи марта ракета синовини ўтказди

Олам 3154
image
-

Шимолий Корея Япония денгизи томон иккита номаълум баллистик ракета учирди. Бу ҳақда бугун, 1 октябрь куни Жанубий Кореянинг “Yonhap” агентлиги ҳарбийларга таяниб хабар берди.

“Reuters” агентлигининг таъкидлашича, ракеталар катта эҳтимол билан Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушган.

Бу Шимолий Кореянинг сўнгги етти кундаги тўртинчи ва йил бошидан бери 22-ракета синовидир. Охирги синов 29 сентябрь куни бўлиб ўтди. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига кўра, КХДРнинг иккита баллистик ракетаси тахминан 350 км масофани босиб ўтган, уларнинг парвозининг максимал баландлиги тахминан 50 км бўлган.

Бундан олдин ҳам КХДР 25 ва 28 сентябрь кунлари ракета синовини ўтказганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 3
Теглар
t
×