Киев Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдор

Олам

image

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев украиналик мавқедоши Андрей Сибига билан БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашди. Бу ҳақда Сибига Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, суҳбат жуда мазмунли ўтган.

Андрей Сибига томонлар икки томонлама муносабатлар ва мулоқотни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганини қайд этди. 

“Биз савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқдамиз. Украина Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор”, дейди вазир Сибига.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида Жээнбек Кулубоевнинг украиналик мавқедоши билан учрашуви ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Олий Рада Украина Ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Сибиганинг янги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланишини маъқуллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Украина Марказий Осиё Жээнбек Кулубаев Андрей Сибига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг