Кимлар имтиҳон учун тўловдан озод қилинади?
Жамият
−
23 Июнь 2022
96652022 йилда ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган абитуриентлар олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов пулидан озод қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилда академик лицей, касб-ҳунар мактабларининг битирувчилари ҳам олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида тест синовлари учун тўловларни амалга оширмайди.
Бундан ташқари, таълим муассасасини олдинги йиллар тамомлаган бўлса ҳам маълум тоифа битирувчилари тест синовлари учун тўловдан озод қилинади. Булар: ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган абитуриентлардир.
Маълумот учун, имтиҳон учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари, бугунги кунда 150 минг сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Республика махсус комиссиясининг алоҳида чекловлари бўлмаса, ёпиқ биноларда ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь