Қабул-2022: тўлов қилмаган абитуриентлар учун сўнгги муддат белгиланди

Жамият

image

2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш учун рўйхатдан ўтган лекин тўловни амалга оширмаган абитуриентларга бугун, 28 июль куни соат 18:00 га қадар муддат берилди.

Қайд этиш керакки, тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

27 июль куни (қабулнинг сўнгги куни) ҳам кўплаб абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтгани ва уларнинг аксарияти тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли уларга қўшимча имконият берилди.

Унга кўра тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар 28-июл куни соат 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Маълумот учун, кеча, 27 июль куни 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди. Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 214 232 нафарни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон ДТМ

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг