Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари қаерда ўтказилиши айтилди

Жамият

image

Бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Республика махсус комиссиясининг алоҳида чекловлари бўлмаса, ёпиқ биноларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази вакили ЎзАга маълум қилди.

“Хабарингиз бор, ўтган йили тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилди. Бу йил қаерда ўтказилади деган саволга келсак, биз шу вақтга қадар иккита сценарий устида иш олиб бордик: очиқ майдонлар ва ёпиқ биноларда ўтказиш бўйича.

Агар Давлат комиссиясининг ёки Республика махсус комиссиясининг чекловлари бўлмаса, тайёргарлик ёпиқ бинода ўтказилиши учун олиб бориляпти”, дейди ДТМ вакили.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ДТМ

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг