Собиқ Давлат тест маркази директор ўринбосари ишдан кетди
Жамият
−
19 Январь 2023 17742 1 дақиқа
Шерзод Ботиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига қарашли Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шерзод Ботиров 2019 йил Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (собиқ Давлат тест маркази) директорининг ўринбосари этиб тайинланганди.
Унинг ўрнига бу лавозимга ким қўйилгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Давлат тест маркази 2022 йилнинг 26 декабрь куни тугатилди. Унинг ўрнига 2023 йил 1 январдан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ўз ишини бошлади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь