Ким Озарбайжонга тажовуз қилса, қаршисида F-16 ни кўради – Алиев

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, Боку республикага қарши ташқи тажовуз ҳолатида Туркиянинг F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

“Мендан тез-тез сўрашади: Туркиянинг F-16 самолётлари бу ерда нима қилмоқда? Жавоб беришдан чарчадим. Агар сизда сунъий йўлдошлар бўлса, қаранг, улар осмонда эмас, балки ерда эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Самолётлар бу ерда машқларда қатнашиш учун келишган ва шу ерда қолишган”, дея таъкидлади Озарбайжон раҳбари.

Унга кўра, "турк биродарлар" озарбайжонларни руҳан қўллаб-қувватлаш учун ўз самолётларини тарк этишган. Президент мамлакат аэродромларида атиги беш-олтита F-16 борлигига аниқлик киритди.

"Аммо бизга қарши ташқи тажовуз бўлса, улар қаршиларида F-16 ни кўради", деди Алиев.

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев F-16

Баҳолаганлар

444

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг