Ким Чен Иннинг синглиси Япония Бош вазирини кутмоқда
Олам
−
16 Февраль
8482Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон КХДР ва Япония ўртасидаги муносабатлар келажаги ҳақида оптимистик қарашга эгалигини билдириб, Япония Бош вазири Фумио Кисида бир кун келиб Пхеньянга ташриф буюришини айтди. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Ким Ё Чжон икки мамлакат "ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворини биргаликда қуриши мумкин", деб ҳисоблашини айтиб ўтган.
Қайд этиш жоизки, Кисида ҳам олдинроқ Япония икки давлат ўртасидаги муносабатларни ўзгартиришга "кучли эҳтиёж" сезганини маълум қилганди.
"Менимча, унинг бу нутқини ижобий деб баҳоламаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ, агар бу унинг ўтмиш кишанларидан жасорат билан халос бўлиш истагига боғлиқ бўлса", деган Ким Ё Чжон.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хирокадзу Мацуно мамлакат Бош вазири Фумио Кисида КХДР етакчиси билан исталган вақтда учрашиши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси