Хўжаев Афғонистонга бориши кутилмоқда 

Жамият

image

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация яқин кунларда Афғонистонга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов Афғонистон Миллий телевидениесига берган интервьюсида сўз очди. 

Элчининг айтишича, Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга боргач, Қобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари ва тадбиркорлари иштирокида бизнес форумда қатнашиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Ёдгорхўжа Шодмонов ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 650 миллиондан кўп бўлгани, 2023 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсатгич 400 млн долларни ташкил этиб, йил охиригача 758 млн долларга етиши кутилаётганини қайд этган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон элчиси Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбараси, Қобулдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мақбараси ва Тахордаги Бобораҳим Машрабнинг қабрларини реставрация қилиш бўйича келишиб олинганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қобул Ўзбекистон Толибон Жамшид Хўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг