ХТВ мактабларда йўқ қилинадиган 223 та дарслик рўйхатини эълон қилди
Жамият
−
31 Январь 2022
228822020-2021 ўқув йили якуни бўйича барча мактабларда фойдаланиш муддати тугаган 223 та дарслик кутубхона жамғармалари ҳисобидан чиқарилиб, утилизация қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2020-2021 ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари фойдаланиш муддати тугаган, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли кутубхона жамғармалари ҳисобидан чиқарилиши, утилизация қилиниши лозим бўлган дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалар рўйхати тасдиқланган.
Унга кўра, 2015-2020 йил оралиғида чоп этилган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар утилизация қилинади.
Вазирлик хабарида таъкидланишича, дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни утилизация қилишдан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларининг кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни хатловдан ўтказишдан иборат.
Утилизация қилинадиган китоблар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага босинг.
LiveБарчаси