Хоразмда ушланган 14 ёшли “тунги капалак” бўйича қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги тунги клублардан бирининг раҳбари вояга етмаган 14 ёшли қизни клубда раққосалик билан шуғулланишига йўл қўйиб келаётгани аниқланганди. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Урганч шаҳрида яшовчи 2011 йил туғилган вояга етмаган қиз тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланиб, тегишли ташкилот вакиллари томонидан Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат ваколатли ташкилот вакиллари ҳамкорлигида ўрганилганида Урганч шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-синфида ўқиган қиз ота-онасининг аризасига кўра 2024 йил 24 ноябрда Хоразм вилояти Болалар масалалари бўйича Урганч шаҳар комиссиясининг 162-сонли қарори ва ушбу қарор асосида 2024 йил 3 декабрдаги мактаб буйруғи билан ўқувчилар сафидан чиқарилгани маълум бўлган.

Вояга етмаган қиз ота-онаси билан узоқ муддатга доимий яшаш мақсадида 2024 йил декабрь ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига амалдаги тартиб бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб чиқиб кетгани, жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келгани, бироқ ота-онаси ёки тегишли ташкилотлар томонидан бу бўйича мактабга хабар берилмагани аниқланган.  Ушбу ўқувчи бугунги кунда вилоятдаги ҳеч бир мактаб рўйхатида қайд қилинмаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари давом қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб “Ориат” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилганди. Тадбир давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида тадбирлар олиб борилганди. Унда 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2957 шахс билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм тунги клуб Урганч тунги капалак раққоса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг