Хоразмда ота 14 яшар ўғлини аёвсиз калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган боланинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеоси тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маълумот берди.

Боланинг айтишича, отаси унинг сигарет чеккани акс этган бир йил олдинги видеони кўриб қолган ва калтаклаган. Шунингдек, уни тоғаси ҳам урган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра, ушбу болага тан жароҳатлари жорий йилнинг 7 январь куни ўзининг отаси 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғлининг ахлоқсизлиги важи билан етказилган.

Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган. 

Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида Наманган вилоятида Мингбулоқ туманида 5 яшар ўғлини ўлдирмоқчи бўлган эркак ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм калтаклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг