Хоразмда банкоматдан пул ўмарган эркак қўлга олинди
3-саҳифа
−
12 Апрель
6561Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида банкоматдан пул ўғирлаган 34 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 12 апрель куни соат 03:38да Урганч шаҳар қўриқлаш бўлими мониторинг марказига шаҳарнинг Хонқо кўчасида жойлашган банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган. Олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб борган қўриқлаш бўлими тезкор гуруҳи ходимлари банкомат муҳри бузилгани ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда эканини аниқлаган.
Яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинган ва Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу номаълум шахс 34 ёшли Янгибозор туманида яшовчи фуқаро М.Б. экани аниқланган. Билдирилишича, ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган фуқаро қўлга олинган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15