Хоразмда 3,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида фаолият юритувчи “М” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. хўжалик биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб олгани аниқланган. У жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарёда газ тармоғига уланишга рухсат бериши учун тадбиркордан 700 АҚШ доллари талаб қилган “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

газ Хоразм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг