“Термизшаҳаргаз” мансабдори пора билан ушланди
3-саҳифа
−
27 Март
6875Сурхондарёда газ тармоғига уланишга рухсат бериши учун тадбиркордан 700 АҚШ доллари талаб қилган "Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз шаҳар бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ф.Ҳ. “M.M.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ҳамда техник шарт хулосасини бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериши учун яна 2 млн сўм талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь