Хоразмда 1,1 млрд сўмлик электр ўмарилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Боғот ва Хазорасп туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Боғот туманида ўтказилган назорат тадбирида якка тартибдаги тадбиркор Ш.Э.га қарашли корхона электр ҳисоблагичининг уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, 715,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шунингдек, ушбу тумандаги “О.Ғ.” фермер хўжалигига қарашли сув насосларида ҳам қоидабузарлик қайд этилиб, бунинг оқибатида электр таъминоти корхонасига 213,5 миллион сўмлик зарар етказилган.

Бундан ташқари, Хазорасп туманидаги “Р.С.” фермер хўжалигига тегишли сув насосларида ҳам худди шундай ҳолат аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида 171 миллион сўмлик зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий ва Фарғона вилоятларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг