Хоразм вилояти ССБга бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Кўпалбай Тангрибердиев Раимбердиевич Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар Кўпалбай Тангрибердиев Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Маълумот учун, Кўпалбай Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали "Госпиталь терапия" кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.

Турли йилларда Хоразм вилоят кардиология маркази шифокори, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига 2023 йил апрелидан буён Содиқжон Содиқов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тайинлов Хоразм вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг