Хоразм ҳокими Исроил Мадримовга уй совға қилди

Спорт

image

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов WBA чемпиони Исроил Мадримовни икки хонали уй билан тақдирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.

Маълумот учун, спортчи 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида россиялик чарм қўлқоп устаси Магомед Қурбоновни техник нокаутга учратиб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпионлик камарини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мадримов Президент совғаси Chevrolet Tahoe автомобили билан тақдирланганди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов боксчига майор ҳарбий унвонини топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Исроил Мадримов Жўрабек Раҳимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг