Холанд Европа Чемпионлар Лигасида иккита рекорд ўрнатди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида Германиянинг “Лейпциг” жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ғолиблар сафида норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд бешта, германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ва бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне биттадан гол урди. Холанд Европа Чемпионлар лигаси тарихида плей-офф ўйинида бешта гол урган иккинчи футболчига айланди. Франциянинг ПСЖ клубининг аргентиналик ҳужумчиси, Лионель Месси “Барселона” сафида 2012 йилда Германиянинг “Байер” клубига (7:1) қарши ўйинда бешта гол урган эди. 

Холанд 22 ёшу 236 кунлигида ЕЧЛ тарихида 30 та гол урган энг ёш футболчига айланди. Ҳозир унинг ҳисобида 25 та ўйинда киритилган 33 та гол бор. Бу борада норвегиялик футболчи ПСЖнинг яна бир ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдирди. Франциялик футболчи 2021 йилнинг декабрида 22 ёшу 352 кунлигида 30 та гол уриб турнир рекордини ўрнатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Холанд Европа Чемпионлар Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг