Холанд Норвегиянинг мутлақ тўпурари бўлишга яқин турибди
Спорт
−
06 Июнь
2451Кеча, 5 июнь куни Норвегия терма жамоаси Косова терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувда хет-трик қайд этган Эрлинг Холанд терма жамоадаги голлари сонини 30 тага етказиб олди. Футболчи жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиши учун 3 та гол урса кифоя.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда Норвегия термаси тўпурари Ёрген Ювега тегишли бўлиб, у 1928 йилдан 1937 йилгача жамоада ўйнаган ва 45 ўйинда 33 та гол урган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда норвегиялик футболчи “Манчестер Сити” сафида 45 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Хабибуллоҳ Райимов