ХОҚ президенти украиналик спортчиларга мурожаат қилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Россиянинг халқаро турнирларда иштирок этиши мумкинлиги ва украиналик спортчиларнинг бўлажак Олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида гапирди. Бу ҳақда “France 24” нашри хабар берди.

“Бизнинг вазифамиз одамларни бирлаштириш. Давлатлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва кескинлашувнинг кучайишига ҳисса қўшмасдан, спортнинг бирлашиш миссиясига адолатли ечим топишга ҳаракат қиляпмиз. Инсоний нуқтаи назардан, ҳар бир украиналик спортчининг муносабатини тушуниб турибмиз. Уларнинг дардларига шерикмиз. Украина Олимпия ҳамжамиятининг 3000 аъзосини Парижда 2024 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Бах.

Маълумот учун, 2024 йилги Олимпия ўйинлари Парижда 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Париждаги йирик спорт анжуманида ўтказиладиган мусобақа тарихдаги 33-Олимпиада ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ХОҚ Томас Бах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг