“Хива – Турк дунёсининг маданий пойтахти” логотипи тақдим этилди
Жамият
−
20 Февраль 2020
4395Аввалроқ, халқаро туркий маданият ташкилоти – Турксой доимий кенгашининг 37-мажлисида 2020 йилда Хива шаҳри “Турк дунёсининг маданий пойтахти”, деб эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
2020 йилда Хива шаҳри “Турк дунёсининг маданиий пойтахти” логотипи тасдиқланди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги хабар бермоқда.
Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири ҳар йили Туркий дунё маданият пойтахти сифатида танлаб олинади. Хива шаҳрига бу мақомни бериш таклифи Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил сентябрь ойида Қирғизистонда ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI саммитида ўртага ташланган эди.
Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбойжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июль куни ташкил топган. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотга 13 та мамлакат аъзо. Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган.