Хитой 3 ойнинг ўзида коронавирус сабаб қарийб 20 миллиард доллар ишлаб олди

Олам 10635
image

Хитой тиббиёт буюмларининг экспорти миқдори 3 ой ичида 134,4 миллиард юанни (19,5 миллиард доллар) ташкил қилди. Бу ҳақда Хитой божхона қўмитаси хабар беради.

Таъкидланишича, 509 миллион дона ниқоб, 216 миллион дона ҳимоя костюм, 810,3 миллион кўзойнак чет элга юборилган. Бундан ташқари, 162 миллион янги коронавирусни аниқлаш бўйича тест тўпламлари, 727 минг сунъий нафас бериш мосламаси, 264,3 миллион инфрақизил термометр, 10,4 миллион жуфт жарроҳлик қўлқоплари дунёнинг турли мамлакатларига етказилган.

Коронавирус пандемияси вақтида энг ривожланган мамлакатларда ҳам тиббий буюмларга эҳтиёж кескин ортди. Хитойнинг ушбу буюмларига асосий харидорлар АҚШ, Германия, Япония, Франция, Италия бўлди.

 
 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 551
Рейтинг: 2.9
t
×