Халқаро мукофот ва миллий эътироф

Бизнес

SOL01337.png_q

Халқаро бозорда 28 йил, Ўзбекистон бозорида эса 15 йилдан бери инсон саломатлиги ва гўзаллигига хизмат қилиб келаётган Siberian Wellness навбатдаги мукофотни қўлга киритди. Бу ўз номи, логотипи ва форматини янгилаб, халқаро мукофотга айланган “Йил бренди” мукофотидир.

3 май куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида ўтказилган Brand Awards International брендлари учун VIII мукофотлар топшириш тадбирида бизнес эгалари учун “Тадбиркорлар мувозанат ғилдираги” маҳорат дарси ҳам бўлиб ўтди. Маросимга Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ташкилотчилик қилди. Brand Awards International мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у нафақат брендларга ўз ютуқларини қайд этиш имконини беради, балки Ўзбекистонда илк бор брендлар ўз индикатив қийматини ҳисоблаш имкониятига эга бўлди.

“Brand Awards International мукофоти брендларга ўз қийматлари ҳақида гапиришга, истеъмолчиларга эса онгли танлов қилишга ёрдам беради. Биз бренд ютуқларини намойиш этиш учун қулай формат яратдик. Шу орқали истеъмолчилар брендларнинг қиймати ва ишончлилиги ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлади, бу шунчаки логотип эмас, балки компания ва маҳсулотнинг истеъмолчилар томонидан тушуниладиган ва қабул қилинадиган келгуси йиллардаги аниқ ривожланиш стратегиясидир”, дейди Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.

Умидли Siberian Wellness бренди ўтган 2024 йилда саломатлик, гўзаллик ва фаол турмуш тарзи соҳасида ишончли ва инновацион бренд сифатидаги стратегик етакчилиги, маҳсулотлар яратишга илмий ёндашув ва Ўзбекистонда рақамли коммуникацияларни ажойиб ривожлантиргани учун Brand Awards International мукофоти билан тақдирланди. Siberian Wellness вакиллари бу ғалабани мазкур бренднинг Ўзбекистондаги 15 йиллик йўли, истеъмолчи ва ҳамкорлар ишончининг эътироф этилиши деб ҳисоблайдилар.

“Биз ҳар бир қадамимиз хоҳ илмий, хоҳ рақамли ишланмалар бўлсин янги ҳаёт сифатини шакллантиришини фахр билан эътироф этамиз”, дейди улар.

15 йиллик йўл: бизнес ва экология

Компания ўзининг 15 йиллик фаолияти мобайнида Ўзбекистон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллади. Хусусан, ҳозиргача Siberian Wellness 150 та дўкон очишга, 415 гектар мевали боғ яратишга ва юз минглаб мижозлар ишончига эришди. У кўплаб миллий ва халқаро мукофотлар совриндорига айланди. Масалан, 2023 йилда “Ўзбекистон ривожига сармоявийлиги ва ҳиссаси учун” махсус мукофотига лойиқ деб топилиб, нафақат сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, балки мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётган компания сифатида тан олинди.

Бундан ташқари, Siberian Wellness маҳсулот яратишда ўзининг экологик ташаббус ва илмий ёндашувлари билан ажралиб туради. Компания ҳар йили бутун дунё бўйлаб минглаб дарахт кўчатларини ўтқазади. Хусусан, биргина Ўзбекистонда барпо этилган боғлар майдони ҳозиргача 415 гектарга, парвариш қилинаётган дарахтлар сони эса 280 мингга етди.

Экологик ташаббус ва илмий ёндашув

Компаниянинг мамлакатдаги экологик ташаббусларини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Айниқса, нафақат мамлакат, балки бутун минтақани ўйлантираётган Орол денгизи масаласида қилинаётган ишлар Siberian Wellness’нинг қанчалик экомасъулиятли компания эканини англатади. Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган ва аллақачон 14 220 та саксовул кўчати, 500 та шўр ва қурғоқчиликка чидамли дарахтлар экилган “My garden in the Aral Sea” (“Орол денгизидаги менинг боғим”) лойиҳаси шулар жумласидан.

Бундан ташқари, Siberian Wellness Ўзбекистондаги экологик тоза келажак учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қошидаги Халқаро инновацион марказ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “100 гектар” лойиҳаси доирасида ҳам давомли кўчат экиш тадбирларини ўтказмоқда.

Соғлом ҳаёт маданиятига ҳисса

Siberian Wellness инновацион маҳсулотлар ва экологик ташаббуслардан ташқари, Ўзбекистонда спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришни ҳам фаол қўллаб-қувватлаган ҳолда бир қанча лойиҳаларга ҳомийлик қилади. Масалан, атроф-муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳа “Tashkent Ploggers” – улардан бири. Югуриш билан бирга чиқиндиларни йиғиб борувчи плоггинг экологик ҳаракати соғлом турмуш тарзини сақлаш ва табиатга ғамхўрлик қилишни бирлаштирувчи восита ҳамдир. Жисмоний фаоллик ва атроф-муҳитга ғамхўрликни бирлаштириш эса компания фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

“Плоггинг ҳаракатининг бош ҳомийси борлиги жуда ёқимли. Бу иштирокчи ва ташкилотчилар учун катта имконият: зарурий материал ва мукофотлар тақдим этилади. Спорт дунёсида манфаатлар тўлиқ мос келадиган ҳамкор топиш камдан-кам учрайди. Siberian Wellness бизни қўллаб-қувватлади, бизга ишонди. Мен бунинг учун жуда миннатдорман”, деган эди “Tashkent Ploggers” асосчиси Олга Пугач 2024 йилда бўлиб ўтган плоггинглардан бирида.

Siberian Wellness ва “Tashkent Ploggers” биргаликда бир неча бор plogging тадбирларини ўтказган. 2024 йил август ойида лойиҳа бир йиллигини нишонлади, бу давр ичида 479 киши иштирок этди, 876 та чиқинди тўплами, 1690 та пластик шиша ва 1812 та пластик қопқоқ йиғилиб, қайта ишлашга юборилди.

Siberian Wellness “Tashkent Ploggers” лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлаш орқали ўзининг 2030 йилгача бўлган барқарор ривожланиш стратегияси доирасидаги позициясини мустаҳкамлашга интилади. Ушбу стратегия қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ишлаб чиқариш ва логистика салоҳиятини ривожлантириш;
  • Табиий маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш: соғлом турмуш тарзига мос хавфсиз маҳсулотларни таклиф этиш;
  • Табиатни асраш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш: корпоратив кўнгиллилик ва масъулиятли истеъмол маданиятини ривожлантириш.

Шу ўринда Siberian Wellness’нинг 2024 йилда “Энг йирик инновацион биологик фаол қўшимчалар ассортиментини тақдим этган компания” номинациясида ғолиб бўлганини эслатиб ўтиш лозим.

NamAgro Tech – агросаноат соҳасидаги етакчи

Ўзини ишончли, экологик ва ижтимоий масъулиятли бренд сифатида кўрсатган Siberian Wellness аграр бўлимининг ишлаб чиқариш комплекси NamAgro Tech бренди Brand Awards International мукофоти совриндорига айланди. Қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур йирик бренд Ўзбекистон агросаноат тармоғига қўшган улкан ҳиссаси ва 2024 йилда халқаро бозорга муваффақиятли чиққани учун эътироф этилди.

“Бу мукофот нафақат NamAgro Tech бренди ютуқларини эътироф этади, балки унинг тўғри йўлда эканини ҳам тасдиқлайди. 2024 йилда инновацион агротехнологияларни жорий этиш ва Ўзбекистон экспорт салоҳиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдик. Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз шундай нуфузли даражада эътироф этилганидан фахрланамиз ва нафақат маҳаллий, балки халқаро бозорда ҳам ўз ўрнимизни мустаҳкамлаш учун олға интилишга тайёрмиз”, дейди бренд вакиллари.

Айни пайтда NamAgro Tech ривожланишнинг янги босқичларига кўтарилмоқда. Ўтган йилнинг май ойида Siberian Wellness маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди. Siberian Wellness жамоаси дунёда катта талабга эга пектин маҳсулотини самарали ва хавфсиз ишлаб чиқариш имконини берувчи технологияларни топди, бу нафақат рақобатбардош устунликка эришиш, балки Фарғона водийси экотизимини сақлаб қолиш имконини беради.

Стандартларга масъулиятли ёндашув

Siberian Wellness турли мамлакатларда интеллектуал ва ишлаб чиқариш қиймати марказларини ташкил этади, улар биринчи навбатда компаниянинг Сайёра табиатига таъсирини минималлаштириш сиёсатига тенг жавоб беради. Жамоа Ўзбекистонда ҳам худди шундай ёндашувдан фойдаланади: NamAgro Tech табиий ресурсларни тежашга қаратилган, мутахассислар экологик хавфсизликни диққат билан кузатиб борадилар.

Таъкидлаш керакки, Siberian Wellness маҳсулотлари сифати бир қатор сертификатлар билан кафолатланади. Масалан,

  • ISO 14001;
  • Halol;
  • GLOBAL G. А. P.

Компания жорий йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандарт сертификати FSSC 22000 (Food Safety System Certification 22000)га ҳам лойиқ кўрилди. Мазкур сертификат талаблари ISO 22000 стандартига асосланади ва қуйидаги қўшимча талабларни ўз ичига олади:

  • Сохта маҳсулотларга қарши курашиш;
  • Самарали ва хавфсиз иш муҳитини яратиш;
  • Соғлиқ учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ингредиентларни истисно қилиш;
  • Озиқ-овқат хавфсизлиги: зарарланиш ва ифлосланишга қарши чоралар, зарарли ҳужумлардан ҳимоя, сохталаштиришга ва озиқ-овқат фирибгарлигига қарши кураш;
  • Хавфларни бошқариш.

Компаниянинг пектин ишлаб чиқариш бўйича ҳам катта режалари бор, яқин келажакда Намангандаги ишлаб чиқариш мажмуасида ҳам мазкур маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Қолаверса, Siberian Wellness соғлиқни сақлаш ва ёшликни узайтириш соҳасидаги янгиликларни тақдим этишда давом этиш ниятида. Яъни компаниядан келгусида янада кенг кўламли экологик ташаббуслардан ташқари, сифатли маҳсулотларнинг йирик танлови ҳам кутилади. Шундай экан, Siberian Wellness’ни кузатишда давом этинг.

Telefon: (+998) 78−113−87−67
Sayt: uz.siberianhealth.com
Facebook: https://www.facebook.com/siberianwellnessuzbekistan
Instagram: @siberianwellness_uzbekistan
Telegram: t.me/swuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Siberian Wellness Brand Awards International “Йил бренди” NamAgro Tech

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг