Siberian Wellness Оролни қайтармоқчи

Бизнес

image

Бугун инсоният тобора ортиб бораётган икки хавф: ўрмонларнинг қисқариши ва қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Ҳар йили 10 минг гектар майдондаги ўрмонлар кесилади ёки аланга ичида қолади. 4,6 минг км куб миқдорда сув сарфланади. Бу муаммолар кислароднинг қисқариши, атмосферадаги карбонат ангидрид концентрациясининг ортиши, истеъмол сувининг танқислиги, чўллашув каби бартараф этиб бўлмас оқибатларга олиб келади. Бутун дунёда ташкилотлар, компаниялар ва аҳоли бу асоратларни камайтириш учун йиллар давомида курашиб келади. Ўзбекистондаги шундай ҳаракатларнинг фаол ташаббускори – Siberian Wellness’дир. 

Компания ҳар йили бутун дунё бўйлаб минглаб дарахт кўчатларини ўтқазади. Хусусан, биргина ўтган йилнинг ўзида Siberian Wellness куз мавсумида “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) лойиҳаси доирасида 4 мингдан ортиқ саксовул кўчатларини экди. Унда мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган юзлаб кўнгиллилар иштирок этди. Шунингдек, Наманган вилоятида ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кластерига асос солди. 415 гектар майдондаги бу ҳудудда 350 мингдан ортиқ дарахтга эга бўлган боғ барпо этилди.

Жорий йилда Siberian Wellness концентрланган мева шарбатларини ишлаб чиқарувчи 4 гектар майдондаги завод фаолиятини йўлга қўйди.

Унинг Ўзбекистондаги экологик тоза келажак учун қилаётган сай-ҳаракатлари 15 ноябрь куни “100 гектар” лойиҳаси доирасида ўтказилган йилнинг иккинчи кўчат экиш тадбири билан давом этди. Ушбу ташаббус ҳам “Оролдаги боғим” лойиҳаси асосида ташкил этилган бўлиб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қошидаги Халқаро инновацион марказ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бунга Орол денгизининг қуриши нафақат Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар, балки бутун дунё экотизимига таъсир кўрсатаётгани сабаб бўлган. Siberian Wellness компанияси ушбу муаммони ҳал этишда доимий равишда ўз ҳиссасини қўшиб келади.

Жорий 2024 йил 15 ноябрь куни ўтказилган ушбу савобли ҳаракатда ходимлар, тадбиркорлар, кўнгиллилар ва Нукус шаҳридан 9-11-синф ўқувчиларидан ташкил топган 159 нафар инсон иштирок этди. Бу йил компания ходимлари ва ҳамкорлари ёрдами билан 5 минг 220 та саксовул кўчатига етарли маблағ йиғилди. Тадбир давомида қорақалпоқ тилида “денгизнинг қайтиши” ҳақида қўшиқлар куйланди. Бу иштирокчиларга қилинаётган савобли ишнинг аҳамиятини яна бир бор эслатди ва мамнуният ҳиссини уйғотди. 

Умумий ҳисобда шу вақтга қадар компания томонидан Орол денгизининг ўрнида жами 14 минг 220 туп саксовул кўчати, 500 туп шўр ва қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатлари экилган. Siberian Wellness келажакда яна 10 минг туп кўчат экишни режалаштирмоқда. Бу келажак авлоднинг ёрқин ва тоза ҳаёти учун киритилган энг яхши сармоядир!

Биз билан телефон орқали боғланинг: +99878 113 87 67

Бизнинг маслаҳатчиларимиз сизга фаровонлик оламига биринчи қадамни қандай қўйиш кераклигини айтиб беришади.

Шунингдек, бизнинг infouz@sibval.com манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўконнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача 09:15 дан 19:00 гача

Сall-марказнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 08:00 дан 21:00 гача

Манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 29-уй.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг https://clck.ru/3EzCVH

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Орол Siberian Wellness

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг