“Siberian Wellness”дан экологик тоза келажакка инвестициялар
Бизнес
−
22 Июнь
4614Табиий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан танилган ушбу йирик халқаро компания эндиликда консентрланган мева шарбатлари ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу заводнинг майдони 4 гектарни ташкил этади.
Ишлаб чиқариш мажмуаси 90 нафар ходимни доимий иш билан таъминлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уларнинг ҳуқуқларини ва меҳнат хавфсизлигини кафолатлайди.
415 гектар майдонда барпо этилган боғларда парвариш қилинаётган дарахтлар сони бугун 350 мингга етди. Боғларда тупроқ, сув ёки ҳаво ифлосланишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилган. Европа навларининг Ўзбекистон иқлимига мослаштирилиши уларнинг сифатини ошириш имконини беради. Шу сабабдан ҳам жорий йилда минг тонна юқори сифатли мева йиғиштириб олиш режалаштирилган. Ҳозирда маҳсулотлар Россияга экспорт қилинмоқда, БААга ҳам етказиб бериш имкониятлари ўрганилмоқда.
Боғларда 80 нафар одамга тўлиқ ставка иш ўрни яратилган. Мавсумда эса 200 тагача ишчилар ёлланади.
Барчага маълумки, Ўзбекистонда етиштириладиган мевалар такрорланмас таъми билан бошқалардан фарқ қилади. Ноёб экотизим, идеал ҳаво ва тупроқ, максимал қуёш миқдори меваларнинг сифатини таъминлайди. Шу сабабдан ҳам “Siberian Wellness” боғларнинг жойлашувини танлашга алоҳида эътибор қаратган. Олий навли маҳсулотни етиштириш арзонга тушмайди, аммо унга доимо талаб катта.
Корхона маҳсулотларнинг сифатини тасдиқловчи бир эмас, бир нечта сертификатларга эга. Корхонанинг озиқ-овқат хавфсизлиги энг юқори стандарти FSSC 22000 талабларига жавоб беришини кўрсатувчи сертификат шулар жумласидандир.
Шунингдек, компания GLOBAL G.A.P сертификатини ҳам қўлга киритган. Бу орқали компаниянинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари хавфсиз, сифатли эканлиги ҳамда экологик стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилганлигини билиш мумкин. Шунингдек, мазкур сертификат ишчиларнинг касбий саломатлигини, атроф-муҳитни ва ҳайвонларни муҳофаза қилинаётганлигини ҳам англатади. GLOBAL G.A.P сертификати Европа, Хитой, Жанубий Корея, Россия, БАА мамлакатлари учун тасдиқланган.
Бундан ташқари, “Siberian Wellness” МДҲ давлатлари, Туркия, Форс кўрфази мамлакатлари, Малайзия ва Индонезия стандартларига жавоб берадиган қатъий “Ҳалол” сертификатига ҳам эга.
Корхона табиий ресурсларни тежайди ва экологик хавфсизликни назорат қилади. Боғнинг ҳар бир ходими ўқув машғулотларига қатнашади. Жумладан, уларда экостандартларга мувофиқ ҳаракат қилиш кўникмаси шакллантирилади.
“Siberian Wellness” нинг экология ва табиий маҳсулотлар соҳасига қўшаётган ҳиссаси шу билан чекланиб қолмайди. Компания яқин келажакда Фарғона водийсида 2 минг гектар боғ барпо этиб, пектин ва инулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Натижада эса бўш иш ўринлари янада кўпаяди, янги технологиялар амалиётга жорий этилади.
Бундан ташқари, жорий 2024 йилнинг май ойида биофаол қўшимчалар ишлаб чиқариладиган линия ҳам ишга туширилди. Унда пектин ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу эса катта ютуқлардан бири. Чунки бутун дунёда пектинга талаб катта. Шунингдек, одатда пектин ишлаб чиқаришда атроф-муҳитни ифлослантирувчи кимёвий бирикмалардан фойдаланади. Аммо “Siberian Wellness” жамоаси ушбу жараённи самарали ва хавфсиз бажариш имконини берувчи технологияларни йўлга қўйди. Бу бир вақтнинг ўзида Фарғона водийси экотизимини сақлаб қолиш ва рақобатбардошликни кучайтириш демакдир. Жорий йилнинг сўнгига келиб, яна 10 та биофаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи кластерни ишга тушириш режалаштирилган.
Биз билан телефон орқали боғланинг: +99878 113 87 67
Бизнинг маслаҳатчиларимиз сизга фаровонлик оламига биринчи қадамни қандай қўйиш кераклигини айтиб беришади.
Шунингдек, бизнинг infouz@sibval.com манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўконнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача 09:15 дан 19:00 гача
Сall-марказнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 08:00 дан 21:00 гача
Манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 29-уй.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.siberianhealth.com
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси