Кеча Ўзбекистонда қанча кишида коронавирус аниқланди?
Жамият
−
16 Март 2021
24881Кеча, 15 март куни Ўзбекистонга коронавирус кириб келганига бир йил тўлди. Шу куни мамлакатда яна 65 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Айни вақтга қадар Ўзбекистонда ушбу касалликка чалинганлар 80 743 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 2 нафари Андижон вилоятида;
• 3 нафари Бухоро вилоятида;
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 1 нафари Хоразм вилоятида;
• 4 нафари Тошкент вилоятида;
• 53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Фарғона вилоятида 3 нафар;
• Тошкент вилоятида 13 нафар;
• Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79371 (+40) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 750 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал, 14 март куни Ўзбекистонда 111 кишида коронавирус аниқланган эди. Шундан 93 киши Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
LiveБарчаси