Катанецнинг соғлиғи яна ёмонлашди

Спорт

image

Айни кунларда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда, бироқ жамоа бош мураббийи Сречко Катанец соғлиги ёмонлашгани боис, жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Бош мураббий Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Йиғин давомида жамоамиз билан ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович иш олиб боради. Сречко Катанецга саломатлик тилаймиз”, дейилади манба хабарида.

Қайд этиш жоиз, Катанец билан биринчи марта бунақа ҳолат кузатилмаяпти. Бунгача 2023 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “CAFA Nation's Cup” доирасидаги Туркманистон билан баҳсда ва 2024 йил октябрида Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг Эрон ҳамда БАА терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан соғлиги ёмонлашгани учун терма жамоага ёрдам бера олмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг