Касби ИИБ бошлиғининг “хурмача” қилиғи бўйича текширув бошланди
Жамият
−
24 Июль 2019
8372Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Касби туманида ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров куннинг жазирама вақтида фермерларни далада туришга мажбур қилгани ва кейинроқ уларни кишанлатгани ҳақида хабар берган эдик.
Воқеа юз берганидан 10 кун ўтиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Унда қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ва ИИБ томонидан текширув бошланган.
“Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Орадан бир неча кун ўтиб бошланган текширув натижаларини кутиб қоламиз. Умид қиламизки, текширув якунида фермерлар “ўз хоҳиши” билан жазирама вақти далада тургани ёки ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров уларга шунчаки айтганда фермерлар ўзлари автобусга чиқиб олгани аниқланмайди.
Текширувчилар ички ишлар ходимлари фермернинг уйига нега борганлигига ҳам аниқлик киритади деган, яхши ният билан кутамиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь