Қашқадарёда ўгай она 3 яшар қизини уриб ўлдирди
3-саҳифа
−
13:46 1020 2 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида она 3 яшар ўгай қизини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи фуқаро И.С. (1994 йилда туғилган аёл) турмуш ўртоғи Н.А (1988 йилда туғилган эркак) билан ўзаро низолашишиб, унинг вояга етмаган фарзанди О.Ш (2022 йилда туғилган қиз бола)ни урган. Оқибатда бола бош қисмидан жиддий жароҳатланган ва соғлиги кескин ёмонлашиб, шу куннинг ўзида у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126-моддаси (оилавий зўравонлик), 8-қисми, «г» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. И.С Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига асосан гумонланувчи тариқасида тарзда ушланган.
Билдирилишича, Болалар омбудсмани болага қарши содир этилган мазкур жиноят иши юритуви устидан ўз кузатувини давом эттиради. Ҳолат юзасидан қўшимча тарзда ахборот тақдим этилади.
Маълумот учун, Жиноят кодексида ушбу жиноят учун 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 октабр куни Сенат томонидан маъқулланган Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қонунга кўра, боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноятлар учун шартли ҳукм қилиш ва муддатидан илгари шартли озод қилишга йўл қўйилмайди.
Live
Барчаси