Қашқадарёда ўгай она 3 яшар қизини уриб ўлдирди

Crime

−

image

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида она 3 яшар ўгай қизини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи фуқаро И.С. (1994 йилда туғилган аёл) турмуш ўртоғи Н.А (1988 йилда туғилган эркак) билан ўзаро низолашишиб, унинг вояга етмаган фарзанди О.Ш (2022 йилда туғилган қиз бола)ни урган. Оқибатда бола бош қисмидан жиддий жароҳатланган ва соғлиги кескин ёмонлашиб, шу куннинг ўзида у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126-моддаси (оилавий зўравонлик), 8-қисми, “г” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. И.С Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига асосан гумонланувчи тариқасида ушланган. Кейинроқ боланинг ўлимига олиб келган мазкур жиноят ҳодисаси юзасидан жиноят иши жорий йилнинг 30 сентябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратураси юритувига олиниб, Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан қайта малакаланган. Дастлабки терговни вилоят прокуратураси олиб бормоқда.

Билдирилишича, Болалар омбудсмани болага қарши содир этилган мазкур жиноят иши юритуви устидан ўз кузатувини давом эттиради. Ҳолат юзасидан қўшимча тарзда ахборот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 октабр куни Сенат томонидан маъқулланган  Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қонунга кўра, боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноятлар учун шартли ҳукм қилиш ва муддатидан илгари шартли озод қилишга йўл қўйилмайди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends