Картошка юзлини синдираман – Стерлинг “треш-ток”ни бошлади

Спорт

image

Аввалроқ, ярим енгил вазнда UFC чемпиони Александр Волкановски ва собиқ чемпион Макс Холлоуэй ўртасидаги трилогия Макснинг жароҳати сабаб бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда супер енгил вазн тоифасида UFC амалдаги чемпиони Алжамейн Стерлинг Волкановски ва Холлоуэй ўртасидаги жанг бекор қилинганидан сўнг, ўз Twitter саҳифасида ташкилот вакилларига мурожаат қилди.

“UFC такилотидагилар, менга асосий кардда картошка нусхани (Петр Ян) синдириб ташлашга рухсат беринг”, дея ёзган Стерлинг.

Шунингдек, 32 ёшли жангчи россиялик Петр Янга қарши супер енгил вазн тоифасидаги реваншни UFC 272 турнирининг асосий беллашуви бўлишини сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, Эркин кураш бўйича икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони ва эркин кураш бўйича Пекин Олимпиадаси чемпиони Генри Сехудо ўз Twitter саҳифасида Волкановскига қарши жанг қилишга тайёр эканини маълум қилди ва Холлоуэйни алмаштириш таклифи билан ташкилот раҳбари Дана Уайтга мурожаат йўллаган эди.

Маълумот учун, Ян 2021 йил 7 март куни UFC 259 турниридан ўрин олган Алжамейн Стерлингга қарши жангнинг тўртинчи раундида тақиқланган тизза зарбаси йўллаган. Шу сабабли ғалаба Стерлингга берилган ва Петр чемпионлик камаридан маҳрум бўлган. Жанг тўхтаган пайтда Ян очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Ян Стерлинг UFC 272 Сехудо Алекс Макс

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг