Мени қаердан топишни биласиз – Ян Сехудога қарши жанг ҳақида
Спорт
−
20 Январь 2022
3083UFC супер енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпиони Петр Ян (16-2) Twitter саҳифасида ўзини собиқ чемпионлар – Тайлер Диллашоу (17-4) ва Генри Сехудога (16-2) таққословчиларга жавоб берди:
“Мен жуда кўп гапирадиган бу икки кампир билан курашаман. Агар қўллаб-қувватлашга жасоратингиз бўлса, мени қаердан топишни биласиз. Бу иккисидан фарқли равишда мен ҳали октагон ичидаман”, дея ёзган Петр Ян.
Ян 2021 йил 7 март куни UFC 259 турниридан ўрин олган Алжамейн Стерлингга қарши жангнинг тўртинчи раундида тақиқланган тизза зарбаси йўллаган. Шу сабабли ғалаба Стерлингга берилган ва Петр чемпионлик камаридан маҳрум бўлган эди. Жанг тўхтаган пайтда Ян очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди.
Маълумот учун, Ян сўнгги жангини UFC 267 мусобақасида Кори Сендхагенга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Шундан сўнг у супер енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь