Петр Ян АҚШда допинг тест топширди 

Спорт

image

Россиялик UFC жангчиси, енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион Петр Ян USADA (АҚШ антидопинг агентлиги) синовидан олинган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди.

“Исталган вақтда, исталган жойда”, дея ёзган Ян.

Бунгу қадар Ян 2021 йил 7 март куни UFC 259 турниридан ўрин олган Алжамейн Стерлингга қарши жангнинг тўртинчи раундида тақиқланган тизза зарбаси йўллаган. Шу сабабли ғалаба Стерлингга берилган ва Петр чемпионлик камаридан маҳрум бўлган эди. Жанг тўхтаган пайтда Ян очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ян сўнгги жангини UFC 267 мусобақасида Кори Сендхагенга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Шундан сўнг у супер енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритган.

Аввалроқ, Стерлинг ва Ян ўртасидаги реванш жанги жорий йил 9 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC 273 мусобақасининг асосий кардида бўлиб ўтиши малум қилинган эди. 

Маълумот учун, 28 ёшли Петр Ян вазн тоифасидан қатъи назар, энг кучли UFC жангчилари рейтингида 8-ўринда қайд этилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ян Стерлинг

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг