UFC: Яннинг реванши апрелга қолдирилиши мумкин

Спорт 1712
image

Супер енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Петр Яннинг менежери Саят Абдраҳмонов Алжамейн Стерлинг билан реванш жанги 5 мартдан 9 апрелга кўчирилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

“Петрнинг жанги расман апрелга қолдирилгани йўқ. Аммо бундай вариант бўлиши мумкин ва у муҳокама қилинмоқда”, дейди Абдраҳмонов.

Эслатиб ўтамиз, Ян 2021 йил 7 март куни UFC 259 турниридан ўрин олган Алжамейн Стерлингга қарши жангнинг тўртинчи раундида тақиқланган тизза зарбаси йўллаган. Шу сабабли ғалаба Стерлингга берилган ва Петр чемпионлик камаридан маҳрум бўлган эди. Жанг тўхтаган пайтда Ян очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди.

Маълумот учун, Ян сўнгги жангини UFC 267 мусобақасида Кори Сендхагенга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Шундан сўнг у супер енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3
t
×