Кармана ҳокими жазоланди

3-саҳифа

image

Кармана тумани ҳокими Валижон Юсупович Адизов иш фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари, ўзига юклатилган лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармай келгани учун жазоланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Туман ҳокими Валижон Адизовга Меҳнат кодексининг 312-моддаси (Интизомий жазо чоралари) 1-қисмининг 1-бандига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган. Бунга Адизовнинг вилоят ҳокими номига ёзган тушунтириш хати асос қилинган.

Маълумот учун, Валижон Адизов жорий йилнинг январь ойида Кармана тумани ҳокими этиб тайинланган. У бунга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида фуқарога тарсаки туширган Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов интизомий жазога тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти ҳайфсан Кармана тумани ҳокими Валижон Юсупович Адизов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made