Карманага янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
16 Январь
8770Валижон Адизов Юсупович Навоий вилоятининг Кармана туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 16 январь куни Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтган. Унда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимига Адизов Валижон Юсуповични тайинлаш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирган.
Ушбу қарор халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.
Маълумот учун, Валижон Адизов лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Тошкент вилоятининг Бекобод, Андижон вилоятининг Избоскан ва Наманган вилоятининг Чортоқ туманларига ҳокимлар тайинланганди.