Чортоқ туманига ҳоким тайинланди
Жамият
−
30 Декабрь 2023
8483Наманган вилояти ҳокимининг кеча, 29 декабрда қабул қилинган қарори билан Сатторов Илҳомжон Раҳимжонович Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Илҳомжон Сатторов 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2008-2014 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли лавозимларда – 2014-2016 йилларда Чортоқ тумани молия бўлими мудири, 2016-2017 йилларда Наманган вилояти молия бошқармаси даромадларни прогнозлаштириш ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
2017-2023 йилларда Илҳомжон Сатторов Уйчи тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Наманган вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Наманган вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари – республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 28 декабрда Шуҳрат Дўсбеков Бекобод туманига, 29 декабрда эса Элёрбек Каримов Избоскан туманига ҳоким этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь