Мубашшир Аҳмад “Сангород”га кўчирилди 

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги колонияда сақланаётган диний олим ва блогер, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентдаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли “Сангород” шифохонасига кўчирилди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Унинг айтишича, Турсунов қандли диабетнинг оғир шакли билан ҳасталанган. Шу сабабли ИИВ Жазони ижро этиш департаменти инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони енгилроқ чорага алмаштириш бўйича судга тақдимнома киритишига умид билдирилмоқда.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турсуновнинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ QALAMPIR.UZʼга Турсуновнинг соғлиғи яхши эмаслиги, қандли диабет касаллигининг II-тури билан анча йиллардан буён азият чекиб келаётгани, ушбу шахсни қамоқда сақлаб бўлмаслиги юзасидан илтимосномалар киритилган бўлса-да, эҳтиёт чораси ва жазо тайинлаш масаласида ушбу ҳолатлар инобатга олинмаганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти Мубашшир Аҳмад Қизилтепа “Сангород”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг