Навоийда қувурларни таъмирлаётган ишчини қум босиб, вафот этди (видео)

Crime

image

Навоий вилояти Қизилтепа туманида ер остидан ўтган эски қувурларни таъмирлаш вақтида қум босиши оқибатида ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизматининг раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.  

Қайд этилишича, кеча, 7 август куни Қизилтепа тумани “А.Навоий” маҳалласи ҳудудидаги “Сфат плюс қурилиш” МЧЖда ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётган С. Қурбонов ер остидан ўтган эски қувурларни таъмирлаётган вақтида қум босиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса ҳақида хабарни Қизилтепа тумани марказий шифохонаси қабул бўлими ҳамшираси берган.

Маълумотларга кўра, марҳум 1967 йил 8 майда туғилган бўлиб, Қизилтепа тумани “Яшнаобод” маҳалласида яшаган. У оилада 4 нафар фарзанд – бир ўғил ва 3 қизнинг отаси бўлган ҳамда якка тартибдаги иш фаолияти билан шуғулланиб келган.

Билдирилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги тоғ ҳудудига олтин қазиб олиш мақсадида борган 4 нафар фуқародан 3 нафари ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends