Каримов жамоаси Конференциялар лигасида илк бор мағлуб бўлди
Спорт
−
1173 1 дақиқа
Кеча, 26 ноябрь куни Европа Конференциялар лигасида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп сурадиган Швейцариянинг “Лугано” клуби сафарда Чехиянинг “Яблонец” жамоасига мағлуб бўлди.
Учрашув Чехия клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 70-дақиқада Мартин Седидла ҳисобни очди. Асосий вақт якунига яқин, 85-дақиқада Ламин Жаво “Яблонец”нинг устунлигини мустаҳкамлади.
Беҳруз Каримов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. “Sofascore” портали ушбу учрашувдаги ҳаракатлари учун Каримовга 6,6 балл қўйди.
Бу “Лугано”нинг Конференциялар лигаси умумий босқичидаги илк мағлубияти бўлди. Швейцарияликлар бунга қадар ўтказилган учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, “Лугано” Конференциялар лигаси доирасида 9 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. “Яблонец” эса 5 очко билан 18-поғонани эгаллаган.
Live
Барчаси